14:20 / 08.05.2015
1549

"Милан" Иброҳимовичга йилига 7 млн евролик маош тўланадиган 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда

"Милан" мавсум якунланганиан сўнг "ПСЖ" ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични Италияга қайтариб олиб келмоқчи.

Клуб вице-президенти Адриано Галлиани 33 ёшли футболчининг агенти Мино Райола билан музокараларни бошлаб юборган, дея хабар беради Sky Sport Italia.

Манбада келтирилишича, музокаралар оғир кечмоқда, чунки "Милан" футболчининг молиявий томондан ён бериб, ҳозиргидан камроқ маош олишини хоҳламоқда.

Ибраҳимович айни вақтда "ПСЖ"да йилига 14 миллион евро олади, миланликлар эса унга уч йиллик шартнома ва йилига 7 миллион евро маош таклиф қилган. Футболчининг парижликлар билан шартномаси 2016 йилда ниҳоясига етади.

"Милан" агар Ибраҳимовични кўндира олмаса, "Палермо" ҳужумчиси Пауло Дибала билан алоқага чиқади.

Top