Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги барча таълим масканларида Тинчлик дарслари бўлиб ўтди
Ўзбекистондаги барча таълим масканларида 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, Қуролли Кучлар ветеранлари, ҳарбий хизматчилар иштирокида Тинчлик дарслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик халқимизнинг энг катта бойлиги экани, бахтиёр ва фаровон ҳаётнинг, истиқлолимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг фарзандлик бурчи экани хусусида сўз юритилди.
Фарахбахш кунларимиз замирида ота-боболаримиз, катта авлод вакилларининг жасорати ва фидойилиги, чеккан заҳмати мужассам экани ўқувчиларга содда ва таъсирчан, ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.