08:29 / 08.05.2015
3487

Ўзбекистонлик эркин курашчи Осиё чемпиони бўлди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзосии Бекзод Абдураҳмонов Қатар пойтахти Доҳада давом этаётган Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Бу ҳақда 1news.uz хабар бермоқда.

Абдураҳмонов 70 килограммгача бўлган вазнда Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақадаги илк олтин медалини қўлга киритган. Бунгача Руслан Плиев (65 кг), Рашид Қурбонов (74 кг) ва Умиджон Исманов (86 кг) бронза медалларни қўлга киритишган эди.

Хотин-қизлар кураши бўйича Даулетбике Яхшимуратова вазни 48 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида иштирок этади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, эркин кураш бўйича мусобақалар бугун, хотин-қизлар кураши бўйича баҳслар 8 май куни якунланади. Юнон-рум кураши бўйича беллашувлар 9 майдан бошлаб ўтказилади.

Top