Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:00 / 08.05.2015
1830
1 дақиқада ўқилади
Рим аэропортининг иши ёнғиндан кейин 50 фоизга тикланди
Римдаги Фьюмичино аэропорти фаолияти ёнғиндан кейин 50 фоизга тикланди. Бу ҳақда аэропорт оператори Enac Il Sole ахборот агентлигига маълумот берди.
Рейсларнинг аксарият қисми 2 ва 5-терминаллардан учмоқда.
Ёнғин 7 май куни тунда 3-терминалда бошланган. 400 кв. м майдон олов ичида қолди, қатор дўкон ва ресторанлар зарарланди. Аэропортга бир неча миллион евро зарар етказилди.