12:46 / 08.05.2015
2552

Россия ва Хитой SSJ-100 самолётларини сотиш бўйича келишувга эришди

Россия-Хитой инвестиция жамғармаси, Бирлашган авиақурилиш корпорацияси ва Шэньси вилояти ҳукумати ўртасида Россияда ишлаб чиқарилган 100 дона SSJ-100 самолётини Хитойда ва Жануби-Шарқий Осиёда реализация қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Самолётнинг тахминий нархи 36 млн долларни ташкил қилади. Шу тариқа, 100 дона лайнернинг умумий қиймати 3,6 млрд долларга тенгдир.

Илгарироқ инвесторлар консорциуми 100 дона Sukhoi Superjet йўловчи лайнерларини Хитой ва Осиё етказишга ихтисослашган лизинг компаниясини ташкил этиш бўйича шартнома имзолаган эди.

Бундан ташқари, Россия компанияларининг Хитой банклари томонидан молиялаштирилиши учун платформа яратилади, шунингдек, Россия-Хитой инвестицион банки тузиш бўйича келишув имзоланади.

Top