Россия Хитой билан Арктика ва Сахалин шельфларида нефть ва газ қазиб олишда ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари билан ўтказилган музокаралар якунларига кўра ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Жумладан, Красноярс ўлкасининг шимолидаги Ванкор конида хитойлик инвесторларнинг иштирок этиши яқин кунларда тасдиқланиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Учрашув доирасида бир қатор муҳим сиёсий ва иқтисодий масалалар борасида музокаралар олиб борилди.