13:32 / 08.05.2015
2635

ШХТ аксилтеррорчилик структураси раҳбари Покистонга боради

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррорчилик структураси раҳбари Покистонга расмий сафар уюштиради. Бу ҳақда структура ижроия қўмитаси директори ўринбосари Виталий Буровнинг Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Навид Анжум билан учрашуви чоғида айтиб ўтилди.
Маълум қилинишича, сафар чоғида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари яратилади.
Суҳбат чоғида томонлар террорчиликка қарши кураш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишнинг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

Top