16:34 / 08.05.2015
1877

Туркия Непал халқининг ярасига малҳам бўлишга ҳаракат қилмоқда

Туркия давлат идоралари билан бир қаторда нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали 7,8 магнитудали кучли зилзила рўй берган Непалда жабрдийда халққа ўз вақтида тезкорлик билан кўмак беришга ошиқди. Бу ҳақда Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси хабар бермоқда.

Ушбу минтақада кейинги 80 йил давомидаги энг кучли зилзилани бошидан кечирган Непал халқининг ёнида бўлишга ҳаракат қилган Туркия, кидирув-қутқарув  ишларидан тортиб, озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиеник маҳсулотлар етказиб бериш ва бошқа масалаларда Непалга ёрдам қўлини чўзди.

Непалда 7,8 баллик кучли зилзила руй берган пайтдан эътиборан 24 соат ичида Непалга етиб борган Табиий офатларни олдини олиш ва фавқулодда ҳолатлар идораси (AFAD), Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Миллий тиббий қуткарув гуруҳи (UMKE) ҳамда бошқа қутқарув гуруҳлари Катманду аэропортига қўнгандан сўнг дарров йўл бўйидаги вайронага айланган биноларда қидирув-қутқарув ишларини олиб боришди. Қутқарув гуруҳлари шунингдек Катманду шаҳри яқинадаги Пукулаччи ҳудудида фаолиятларини давом эттиришди.

Непалдаги қидирув-қутқарув ишларида Туркия бош вазир девони ҳузуридаги Табиий офат ва фавқулодда ҳолатлар идораси (AFAD) ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Миллий тиббий қутқарув гуруҳи (UMKE) 38, Туркия Қизил яримой жамияти 4, GEA Қутқарув-қидирув жамияти 15, Инсонпарварлик ёрдам жамғармаси (IIH) Қутқарув гуруҳи 13, “Ер юзи докторлари” нодавлат нотижорат ташкилоти 3, Қутқарув-қидирув гуруҳлари жамияти (AKUT) 20 ва SAR Қутқарув-қидирув жамияти эса 8 кишилик мутахассислардан иборат ўз гуруҳлари билан иштирок этишди.

Зилзиладан кейин қидирув ва қутқарув фаолиятларини олиб борган 22 мамлакатдан бири бўлган Туркия инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш ишларини ҳам олиб борди. Бош вазир девони ҳузуридаги Табиий офат ва фавқулодда ҳолатлар идораси (AFAD) илк босқичда шошилинч ёрдамга муҳтож бўлган Непал халқига 16 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Бундан ташқари Туркия Қизил яримой жамияти ҳам зилзиладан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида акция ташкиллаштириб, 1000 та кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат маҳсулотлари жойлаштирилган 320 та қути юборди.

БМТ ва маҳаллий идоралар томонидан мавжуд қидирув-қутқарув гуруҳларини етарли эканлиги ва қўшимча гуруҳларга эҳтиёж қолмаганлиги туғрисида берилган баёнотлардан кейин бош вазир девони ҳузуридаги Табиий офат ва фавқулодда ҳолатлар идораси (AFAD) гуруҳлари ҳам ўз фаолиятларини тугаллаб, 2015 йил 2 май куни Туркияга қайтиб кетдилар.

Шу билан бир қаторда зилзила рўй берган мамлакатда дори-дармон ва тиббий ускуналар, ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж борлиги ҳам айтилмоқда.

Top