14:01 / 08.05.2015
2189

WSJ: АҚШнинг олий маълумотли аёллари она бўлишни исташмоқда

АҚШнинг олий маълумотли аёллари орасида она бўлишни истаётганлари кўпаймоқда. Бу борада Pew Research Center маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари The Wall Street Journal газетасида эълон қилинди.
Экспертларнинг аниқлашича, 2014 йилда 40-44 ёшли олий маълумотли аёлларнинг америкалик аёлларнинг 22 фоизи фарзандсиз бўлган. 1994 йилда бу кўрсаткич 30 фоизга тенг бўлган.
Шунингдек, илмий даражага эга 40-44 ёшли аёллар орасида бир нафар фарзанд тарбиялаётганлари 23 фоизга тушган (1994 йилда – 28 фоиз). Учта ва ундан ортиқ фарзандга эга аёллар улуши 22 фоиздан 27 фоизга ўсган.

Top