19:16 / 09.05.2015
3340

Гвардиола "Бавария" финалга чиқишига ишонишини маълум қилди

“Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Барселона”дан учраган йирик мағлубиятдан сўнг ҳам, жамоасида финалга чиқиш имконияти борлигини таъкидлади.

“Мен реалистман ва олдинда бизнинг майдонда ўтадиган 90 дақиқа бор. Бироқ мен “Бавария” финалга чиқишига ишонаман ва шогирдларим ҳам шу фикрда. “Барселона”га қарши кечадиган учрашув қийин бўлади, бироқ керакли натижани қўлга киритиш қўлимиздан келади”, – деди Гвардиола.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 12 май куни бўлиб ўтади. 

Top