12:31 / 09.05.2015
2181

Ҳиндистонда маочилар томонидан асир олинганлар сони 500 кишига етди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида маочи жангарилар томонидан асир олинган одамлар сони 500 кишига етди.
Илгарироқ жангарилар 200 кишини асирга олганини маълум қилгандик. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди штатга ташриф буюриб, янги лойиҳалар тақдимотини ўтказиши кутилмоқда эди. У билан учрашишга чиққан одамлар маочилар томонидан қўлга олинмоқда. Айни пайтда уларнинг қўлидаги тутқунлар сони 500 кишга етган, деб хабар беради Zee News ахборот агентлиги.
Маочилар оқими Ҳиндистонда миллий хавфсизликка асосий таҳдидлардан бири сифатида эътироф этилган.

Top