Жаҳон | 13:56 / 09.05.2015
2457
1 дақиқада ўқилади

Обама фаолияти давомида барча 50 штатга ташриф буюрди

Жанубий Дакота президент Барак Обама ташриф буюрган 50-штат бўлди, деб ёзади Los Angeles Times.

“Жанубий Дакотада бўлишдан мамнунма”, - деб таъкидлади Обама маҳаллий аҳоли билан бўлган мулоқот чоғида.

Шунингдек, у қолган 49 штат ундан хафа бўлмаслигини, уларга ҳам яқинда ташриф буюришини қўшимча қилди.

Обама барча 50 штатга ташриф буюрган тарихдаги 4-президент бўлди.