06:33 / 09.05.2015
2629

Порошенко: Украина тарихига Москва нигоҳи билан қарамаймиз

Украина президенти Пётр Порошенконинг таъкидлашича, украин халқи ўз тарихига Москва нигоҳи билан эмас, ўз нигоҳи билан қарайди.
“Бугун Украина европача форматда Хотира ва ярашув кунини нишонламоқда. Амалда биринчи марта биз Украина-Европа координаталар тизимида бу ишни қилмоқдамиз, ўз тарихимизга Москва нигоҳи билан эмас, ўз нигоҳимиз билан қарамоқдамиз”, - деди у байрам муносабати билан қилинган чиқишида.
Тадбир “112 Украина” телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди.
Шунингдек, у бир йил муқаддам Украинанинг ҳарбий кучлари деярли йўқ эканлигини, бугун эса жиддий кучга айланиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Top