Жаҳон | 15:30 / 10.05.2015
2149
1 дақиқада ўқилади

Al Etihad компанияси самолёти портлаш хавфи туфайли Дубайда қўнди

БААнинг Al Etihad авиакомпаниясига тегишли A321 самолёти портлаш хавфи туфайли Дубай яқинидаги ал-Минҳод ҳарбий авиабазасида қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда компания расмийлари матбуот вакилларига маълум қилди.
Айтилишича, EY650 рейси Миср пойтахти Қоҳирага қадар бориши керак эди.
Текширувлардан сўнг самолёт йўловчилари Абу Дабидаги халқаро аэропортга жўнатилган. Бу ҳолат туфайли авиакомпания мижозларининг бир қисми транзит рейсларига улгурмай қолган. Авиакомпания бу масалаларни ўз маблағлари ҳисобига ҳал қилиб беришини маълум қилган.
Самолёт бортида 128 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш