08:20 / 10.05.2015
1382

Курил оролларида 4.5 магнитудали зилзила содир бўлди

Тинч океани акваториясида, Курил ороллари яқинида 4.5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сахалин вилояти бошқармаси сайтида маълум қилинди.
Айтилишича, зилзила эпицентри Северо-Курилск шаҳридан 373 км жануби-шарқида бўлган; зилзила чуқурлиги – 140 км.
Аҳолижойларга зилзила тебранишлари етиб келмаган. Шунингдек, цунами хавфи уйғонмаган.

Top