Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:09 / 10.05.2015
2169
1 дақиқада ўқилади
Лондонда Кэмероннинг қайта сайланишига қарши намойиш фаоллари ҳибсга олинди
Лондонда Буюк Британия бош вазирлигига Дэвид Кэмероннинг қайта сайланишига қарши уюштирилган норозилик намойишлари чоғида 17 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Скотланд-Ярд матбуот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, улар турли ҳуқуқбузарликларда, жумладан, безорилик ва полиция ходимларига ҳужум қилишда айбланмоқда.
Намойишни тарқатиш жараёнида тўрт нафар зобит ва бир нафар полициячи жароҳат олди. Намойишчилар уй-уйига тарқагани айтилмоқда.