16:25 / 10.05.2015
7147

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожир устига қайноқ сув тўкилишидан ҳалок бўлди

Петербургнинг Невский туманида ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди. “Петербургский дневник” нашрида ёзилишича, унинг устига қайноқ сув тўкилиб кетган, аммо тез ёрдам вақтида чақирилмаган. У қон зарарланишидан вафот этган.
Маълум қилинишича, уни шифохонага бошқа ўзбекистонлик муҳожир олиб келган. Ҳар иккаласи ҳам рус тилини билмагани туфайли улар анча пайтгача шифохона ходимларига вазиятни тушунтира олмаган.
Ҳалок бўлган ўзбекистонлик 56 ёшда бўлган.

Top