Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бош бошқармасининг маълум қилишича, хусусий тадбиркорларнинг икки томонлама ҳамкорлик бўйича таклифлари кўриб чиқилади. Ҳамкорлик доирасида шаҳардаги чиқинди қутиларида уларнинг рекламалари жойлаштирилиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2010-2012 йилларда бошқарма шаҳар кўчаларида 4 395 ахлат қутиси ўрнатган эди. Энди уларнинг сиртига реклама жойлаштирилиши мумкин. Шу йўл билан харажатларнинг бир қисмини қоплаш режалаштирилмоқда.