10:58 / 11.05.2015
2288

Европа Иттифоқида муҳожирлар учун квоталар жорий қилиниши мумкин

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ЕИ мамлакатларига муҳожирлар учун квоталар жорий қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Европарламент вакилидан маълум бўлган.

Муҳожирларнинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудига кириб келиши маълум миқдор билан чекланиши кўзда тутилмоқда. Бу миқдор ҳар бир давлатнинг аҳолиси, даромади, ишсизлик даражаси сингари омилларга боғлиқ бўлади.
Ушбу таклиф Европа Иттифоқига ноқонуний муҳожирларнинг келишини чеклаш бўйича режага киритилади. Режа 13 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Top