Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:21 / 11.05.2015
1951
1 дақиқада ўқилади
Исроил Германиядан 430 млн евро эвазига 4та кема сотиб олади
Исроил Мудофаа вазирлиги Германияда ишлаб чиқариладиган "Корвет" русумидаги 4та патрул кемасига буюртма берган. Бу шартнома маблағи 430 млн еврони ташкил этади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Бу кемалар Исроил ғарбида жойлашган Ўрта Ер денгизи шельфидаги энергетик бойликлар ҳимояси учун мўлжалламган. Бу кемалар учун нархнинг 30 фоизини Германия ҳукумати тўлаб беради.
Бу кемалар кейинги 5 йил ичида Исроилга етказиб берилишига келишиб олинган.
Маълумот учун, Исроил бунгача ҳам Германиядан 4та сувости атом кемаси харид қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш