16:21 / 11.05.2015
4695

Саудия Арабистони Яман билан чегараларига қўшин тортмоқда

Саудия Арабистони Қуролли Кучлари Яман билан чегарадаги Нажран шаҳрига ҳарбий техника тортиб келмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Ушбу кучларга зарурат Нажран шаҳрининг хусийчи-жангарилар томонидан ўққа тутилиши билан боғланмоқда. Шаҳарнинг ўққа тутилиши оқибатида бир нафар киши – Покистон фуқароси ҳалок бўлган.

Аввалроқ Саудия Арабистони қироли Яман халқини “маҳзабпараст гуруҳлардан” сақлаб қолишга ваъда берган эди.

Top