12:03 / 11.05.2015
2087

Сеул Пхеньяннинг баллистик ракеталар ишлаб чиқаришидан хавфсирамоқда

Жанубий Корея расмийларининг фикрича, Пхеньян яқин икки йил ичида сув ости кемалари баллистик ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Шимолий Кореяни дарҳол дарҳол бу соҳадаги ишланмаларни тўхтатишга чақирамиз. Бу Корея ярим оролидаги ва умуман Шимоли-Шарқий Осиёдаги вазият барқарорлигини салбий таъсир ўтказмоқда”, - деган Корея мудофаа вазирлиги вакили Ким Мин Сок журналистлар билан мулоқот чоғида.

Top