21:20 / 11.05.2015
2727

Шаҳзода Гарри оила қуришга тайёрлигини маълум қилди

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри оила қуришга ва фарзандлар кўришга тайёрлигини, бироқ ҳозирча у билан бирга ҳаётнинг қувонч-ташвишларини бирга баҳам кўрадиган аёлни топа олмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.  

“Баъзида оила қуриш вақти келгандек, баъзида эса ҳали бунга эртадек туюлади. Ҳаммаси бўлиши керак бўлган вақтда бўлади. Албатта, мен ҳозирда фарзандларим бўлишини истардим, бироқ бунинг учун қандайдир йўлни босиб ўтиш керак”, деб айтди Гарри телеканалга берган интервьюсида.

Гаррининг айтишича, унинг ҳаётида ҳаммаси ўз ўрнида кетмоқда. “Ёнингда ҳаётнинг қувонч-ташвишларини бирга баҳам кўрадиган инсонинг бўлса зўр бўлар эди”, деб қўшимча қилмоқда Гарри.

Шаҳзода ҳарбий хизматдан кетиш ҳақида қарор қабул қилиш унга осон бўлмаганини ва ҳозирча истеъфода нима билан шуғулланишини билмаётганинини тан олди.

“Мен акам Уильям билан ҳамма каби ишлаб маош олишимиз, бошқа одамлар билан ишлашимиз кераклигини ҳис қилмоқдамиз”, деб айтди Гарри.

Аввалроқ, шаҳзода Гарри тахтга ворислик навбатида акасининг қизи Кембриж маликаси туғилгандан кейин 4-ўриндан 5-ўринга ўтганига изоҳ бериб ўтган эди.

Top