16:25 / 11.05.2015
2781

Словакия билан ўйинда жароҳат олган россиялик хоккейчининг жароҳати 17та чок орқали тикилди

Россия хоккей терма жамоаси ҳимоячиси Максим Чудинов Словакия терма жамоасига қарши учрашувида (3:2) иягидан олган жароҳат олди.

Тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида унинг жароҳати 17та чок орқали тикиб қўйилди, дея хабар бермоқда Россия хоккей федерацияси расмий сайти.

«Нима дейишга ҳам ҳайронман. Қора чизиқ тортилиши давом этмоқда. Максимни жароҳатини тиклаш учун томоғидан 17та чок ўтказилди. Уларнинг иккитаси ички, 15таси ташқи чок. Вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Максим ҳақиқий эркак спортчи. Умид қиламизки, у ЖЧни давом эттира олади», дея гапириб ўтди терма жамоа шифокори.

Олдинроқ, жароҳатлар сабаб Россиянинг яна уч нафар хоккейчиси муддатидан олдин ЖЧни якунлаганди.

Top