21:38 / 11.05.2015
2283

Хитой кимё саноатининг бир қисмини Татаристонга кўчириб ўтказиши мумкин

Хитой ўзининг баъзи кимёвий ишлаб чиқариш қувватларини Татаристон ҳудудига кўчириб ўтказиш  имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Хитой Миллий кимё-инжиринг корпорацияси раҳбари Юй Цзиньбо Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашув вақтида айтган баёнотига иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди. 

“Агар Татаристон ҳукумати рози бўлса, биз кўмак кўрсатишга тайёрмиз”, деб айтди Цзиньбо ва Хитой кимё саноати катта суръатлар билан ривожланаётгани ҳамда кўплаб корхоналар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Минниханов Россия ҳудудига кўчириб ўтказиш мумкин бўлган Хитой кимёвий ишлаб чиқаришини тадқиқ қилиш учун ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифи билан чиқди.  

Top