08:58 / 12.05.2015
2988

Лос-Анжелесда самолёт фюзелаж устига қўнди

Лос-Анжелес халқаро аэропортида SkyWest Airlines авиакомпаниясига тегишли лайнер фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда The New York Daily News нашри ёзмоқда.
Қўниш чоғида самолёт шассиси охиригача тушурилмаган. У дастлаб қўниш полосаси устида бир неча марта айланган ва ниҳоят капитан уни фюзелажга қўндиришга қарор қилган.
Самолёт бортидаги 40 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзосига зарар етмаган.

Top