21:15 / 12.05.2015
4418

Путин Тожикистонда давлат хиёнатида айбланган икки маҳбусни афв этди

Россия президенти Владимир Путин Тожикистон суди томонидан давлат хиёнатини амалга оширганлик учун жазога ҳукм қилинган, уранни қайта ишловчи “Востокредмет” корхонасининг икки нафар ходимини афв қилиш ҳақида фармонни имзолади.

Россия ҳуқуқий ахборот порталида 1948 йилда туғилган Александр Бабошин ва 1951 йилда туғилган Александр Ботовнинг афв этилиши ҳақидаги фармонлар жойлаштирилган. Маҳбуслар 2009 йил октябрида Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди томонидан қамоқ жазосига тортилган эди. 

Айбланувчиларга жазо ҳукми эълон қилингандан кейин маҳбуслар ҳақидаги маълумотларнинг катта қисми сир сақланган. Фақат шу нарса маълумки, Ботов “Востокредмет”нинг бош муҳандиси, Бабошин эса капитал қурилиш бошқармасининг бошлиғи бўлиб ишлаган. Улар хиёнатлари учун 22 йилга озодликдан маҳрум этилганлар.  

Бу ишнинг Россияга қандайдир алоқаси борлиги ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.  

 

Top