13:49 / 12.05.2015
2142

Тим Кук Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида аккаунт очди

Apple компаниясининг бош директори Тим Кук Хитойнинг Weibo микроблоглар тармоғига аъзо бўлди, деб хабар бермоқда Techcrunch.

Кук бу ҳақда 11 майда, ўзининг Хитойга ташрифи давомида эълон қилди.

“Салом, Хитой! Бизнинг инновацион экологик дастурларимизни тақдим қилиш учун Пекинга яна келганимдан хурсандман”, деб ёзди Кук. 

Top