13:47 / 12.05.2015
3590

USA Today: АҚШда насронийлар сони қисқармоқда

USA Today нашри Pew Research Center нинг “Американинг ўзгараётган диний ландшафти” номли янги баёнотига иқтибос келтирган ҳолда ёзишича, АҚШда насронийлар сони камаймоқда. Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар PRC ўзининг биринчи шундай тадқиқотини ўтказган 2007 йилдан бери энг сезиларли паст кўрсаткичлар бўлган. Ўзини насроний деб атовчи АҚШликлар улуши 78,7 фоиздан 70,6 фоизгача қисқарган. Бу кўрсаткич барча демографик гуруҳларни, мисол учун, ёшу-қариларни, турмуш қурган ёки қурмаганларни ўз ичига олади.

Шу билан бирга, атеистлар ва агностиклар сони икки баробарга, яъни мос равишда 1,6 фоиздан 3,1 фоизгача ҳамда 2,4 фоиздан 4 фоизгача кўпайган. Шунингдек, исталган турдаги динга бефарқликнинг умумий ўсиши кузатилмоқда. Бундан ташқари, 2010 йилдан кейин турмуш қурган америкаликлар орасидан 39 фоизи “аралаш” никоҳда бўлганларни ташкил қилмоқда, яъни эр-хотин турли дин вакиллари ҳисобланишади. 1960 йилгача турмуш қурган америкаликлар орасида бундай жуфтликлар улуши 19 фоизни ташкил қилмоқда.

Сўровномада 35 минг нафар катта ёшдаги америкаликлар иштирок этган.

Top