Спорт | 10:44 / 13.05.2015
2293
1 дақиқада ўқилади

Пике ЕЧЛ финалида "Реал"га қарши ўйнашни истамоқда

"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике ЕЧЛ яримфиналида "Бавария" тўсиғидан ўтилгач, (3:0,2:3) мусобақанинг кейинги жараёни ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

У финалда "Реал" билан ўйнамоқчи эканлигини яшириб ўтирмади.

"Агар финалда "Реал" билан учрашсак, қизиқарли бўлади. Бу кураш футбол тарихга кирарди. Биз жамоамизнинг ўз асрини яратдик ва мен унинг бир бўлаги эканлигимдан фахрланаман. Сўнгги 10 йил ичида тўртинчи марта финалга чиқдик", - дейди Пике.