10:17 / 13.05.2015
2548

Тошкент аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши мумкин

ОАВда Тошкент аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши ҳақида маълумот тарқалди. Айтилишича, етакчи Европа аэропортларидагидан қолишмайдиган замонавий терминал қурилиши тез кунда бошланади. У соатига 1.5 минг йўловчига хизмат кўрсата олиши айтилмоқда.
Биз ушбу ахборотни текшириш мақсадида аэропорт телефонларига мурожаат қилганимизда, компания ходими бу борада аниқ маълумотга эга эмаслигини айтди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 312 млн долларга баҳоланмоқда. Айни пайтда лойиҳани молиялаштириш бўйича хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Top