Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:42 / 13.05.2015
5635
1 дақиқада ўқилади
Жорий ҳафта сўнгида Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши мумкин
16-17 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Узгидромет хабар қилган.
Шунингдек, бу кунлар давомида шамол тезлиги секундига 7-12 метрни ташкил қилиши ва 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида ҳам, 8-9 май кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғган ва ҳаво ҳарорати пасайиб кетганди.