Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 02:14 / 14.05.2015
1331
1 дақиқада ўқилади
28 майда Яманда тинчликка эришиш бўйича музокаралар ўтказилади
28 майда БМТнинг Женевадаги қароргоҳида Яманда тинчликка эришиш бўйича музокаралар бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
Учрашув 17 майда бўлиши керак эди, бироқ шу куни Ар-Риёдда Яман бўйича анжуман ўтказилиши сабабли уни янги санага кўчиришга тўғри келинди.
Аввалроқ Сочида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ямандаги вазиятни муҳокама қилишган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш