08:50 / 14.05.2015
2042

Афғонистонда меҳмонхонага уюштирилган ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги меҳмонхоналардан бирига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
The Washington Post газетасида ёзилишича, уч нафар жангари хорижликлар турадиган Park Palace меҳмонхонасига бостириб кирган. У ердаги одамлардан камида беш нафари ҳалок бўлган, уч киши яраланган.
Жангарилардан икки нафари йўқ қилинган, учинчиси ҳанугзача бино ичида эканлиги тахмин қилинмоқда.

Top