16:39 / 14.05.2015
3136

Бекободда темир йўл эҳтиёт қисмларини сотиб юборган раҳбар лавозимидан четлаштирилди

Бекободда Rebort-Abal хусусий корхонаси раҳбари А. Бердибоев ҳамда темир йўл цехи бошлиғи С. Раҳмонбердиевлар лавозимини суиистеъмол қилгани учун жазога тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасида хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, у “Бекободйўлсаноат” ишлаб чиқариш корхонасининг темир йўл цехи бошлиғи С. Раҳмонбердиев бу ердаги эҳтиёт қисмларни нақд пулга сотиб юборган. Бироқ темир йўл вагонларига тегишли эҳтиёт қисмлари қаердан олингани ҳақидаги ҳужжат мавжуд бўлмаса, уни олиб кетишнинг иложи йўқ эди. Шунда у А. Бердибоевдан ноқонуний сотиб юборилган эҳтиёт қисмларига корхонаси номидан сохта ҳужжатлар қилиб беришни сўраган. Бунинг натижасида 13 420 000 сўмлик эҳтиёт қисмлар талон-торож қилинган.

Суд икки раҳбарни ҳам бир ярим йил муддатга шартли жазога ҳукм қилиб, мансабдорлик лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Top