17:28 / 14.05.2015
2346

ЕИ ва БАА ўзаро виза режимини бекор қилди

Европа Иттифоқи ва Бирлашган Араб Амирликлари иккала томоннинг келишувига фуқароларнинг қисқа муддатли саёҳатлари бўйича виза режимини бекор қилди. Бу ҳақда чоршанба куни Еврокомиссия вакиллари маълум қилишган.

“БАА фуқаролари 90 кунгача Европа Иттифоқи давлатларига ҳеч қандай визасиз саёҳат қилишлари мумкин бўлади. Шунингдек, Европа Иттифоқи фуқароларининг ҳам БАА чиқиши учун талаб қиладиган виза ҳужжатлари ҳам бекор қилинади”, – дея қайд қилинади Еврокомиссия ахборотида.

Бу вақтда Шенген ҳудудига аъзо бўлмаган Буюк Британия ва Ирландия давлатлари учун визасиз режим амал қилмайди.

Top