14:37 / 14.05.2015
6856

Forbes жаҳоннинг энг қиммат бренди юзлигини эълон қилди

Forbes журнали жаҳоннинг энг қиммат брендлари рейтингини тузиб чиқди. Уни тузишда компанияларнинг охирги уч йил ичидаги даромади ва бренднинг турли соҳаларга таъсири коэффициенти сингари жиҳатлар таҳлил қилиб чиқилди.

Рейтингдан 15 мамлакатда, 20 соҳада ишлаётган 100та энг қиммат бренд номи ўрин олди. Рўйхатнинг 50 фоизини АҚШ брендлари эгаллаган.
Биринчи ўрин Apple компаниясига берилди. Унинг бренди Forbes рўйхатидан ўрин олган иккинчи бренддан икки баробарга қимматроқдир (145.3 млрд). 2014 йилнинг охирги чорагида компания 74.8 млн смартфон сотиб, бу борада Samsung’дан ўзиб кетди. iPhone харидлари ҳисобот даврида 49 фоизга ўсди, корпорация тушуми 18 млрд долларни ташкил қилди.
Иккинчи поғонани Microsoft банд этди. Унинг нархи 69.3 млрд долларга баҳоланди. Ундан кейинги ўринни 65.6 млрд долларга баҳоланган Google эгаллади.

Шунингдек, кучли ўнликдан Coca-Cola (56 млрд), IBM (49.8 млрд), McDonald`s (39.5 млрд), Samsung (37.9 млрд), Toyota (37.8 млрд), General Electric (37.5 млрд), Facebook (36.5 млрд) брендлари жой олди.
Йигирматаликка Disney, AT&T, Amazon, Louis Vuitton, Cisco, BMW, Oracle, Nike, Intel, Wal-Mart кирди.

Top