16:21 / 14.05.2015
2076

Песков: Порошенконинг Украина Россия ҳарбийлари борлиги ҳақидаги гаплари асоссиз

Украина президенти Пётр Порошенконинг мамлакат ҳудудида 11 минг нафар Россия ҳарбийларининг борлиги ҳақидаги гаплари асоссиздир. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.
Илгарироқ Пётр Порошенко Украина ҳудудида Россия ҳарбийлари ҳаракат қилаётганини даъво қилганди.
“Бундай асоссиз айбловлар ўзаро муносабатларнинг яхшиланишига хизмат қилмайди”, – Песковнинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Top