01:55 / 14.05.2015
3075

"Ювентус" "Реал" тўсиғидан ўтиб, ЕЧЛ финалига чиқди

Европа Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб учрашувларидан ўрин олган "Реал" ҳамда "Ювентус" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиннинг 23-дақиқасида Роналду пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи таймда эса меҳмонлар ҳужумчиси Мората ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда бошқа гол киритилмади.
Мазкур натижа туринликларни финалга олиб чиқди.

Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал
Реал Мадрид – Ювентус 1:1
Голлар: 1:0 – 23, пенальти Роналду, 1:1 – 57 Мората.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Марсело, Иско, Хамес, Бэйл, Кроос, Бензема (Эрнандес, 67), Роналду.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Погба (Перейра, 89), Пирло (Бардзальи, 79), Маркизио, Видаль, Мората (Льоренте, 84), Тевес.
Огоҳлантиришлар: Иско (32), Хамес (44), Тевес (70), Лихтштайнер (76).
Биринчи ўйин: 1:2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Top