12:57 / 15.05.2015
2053

2015 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистоннинг Евросиё иттифоқи билан товар айланмаси 21 фоизга тушиб кетди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан товар айланмаси 21 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги қошидаги статистика қўмитасига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

ЕИИ давлатларига экспорт 31 фоизга тушиб кетиб, 901.6 млн долларни ташкил қилган. Импорт 16.5 фоизга тушиб, 2.53 млрд долларга тенг бўлган.
Биринчи навбатда Россия, Беларусь ва Арманистон билан савдо айланмаси тушиб кетган.

Top