Жамият | 09:33 / 15.05.2015
2852
1 дақиқада ўқилади

Блюз афсонаси Би Би Кинг оламдан ўтди

Лас-Вегасда таниқли гитарачи, блюз йўналишида шуҳрат қозонган созанда қўшиқчи Би Би Кинг 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатди.
Мусиқачининг ҳуқуқшуноси Брент Брайсон Би Би Кинг 14 май куни 21:40да уйқудалигида оламдан ўтганини маълум қилди.
Жорий йилнинг апрелида қўшиқчи диабет хасталигининг ўткирлашуви туфайли шифохонага ётқизилган эди. Маълум бўлишича, у охирги 20 йил давомида диабетдан азият чекиб келган. Соғлиғи туфайли у 2014 йилда концерт фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди.