09:23 / 15.05.2015
2476

Бурундида президент тарафдорлари ва ҳарбийлар орасида тўқнашувлар бошланди

Бурунди пойтахти Бужумбурада ҳокимият тепасидан тўнтарилган президент тарафдорлари ва исёнчи ҳарбий қисмлар орасида кескин жанглар бошланиб кетди.

Бужумбурада давлат телерадиокомпанияси ёнида қаттиқ отишмалар рўй берган. Бу ҳақда 14 май куни AFP нашри ҳарбийлар ва гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

13 май куни Бурунди разведкасининг собиқ раҳбари, генерал Годфруа Нийомбаре мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза ва унинг ҳукумати тўнтарилганини эълон қилди.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, армия тўнтариш тарафдорлари (асосан тутси халқи вакиллари) ва президент тарафдорларига (мамлакатнинг 80 фоизини ташқил қиладиган хуту халқи вакилларига) бўлиниб кетган.

Бужумбуранинг турли бурчакларида отишмалар бўлаётгани айтилмоқда. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Давлат чегаралари ва пойтахтдаги аэропорт ёпиб қўйилган.

Қайд этиш жоиз, Бурунди расман дунёдаги энг камбағал давлат деб тан олинган.

Top