08:20 / 15.05.2015
1618

Фаластинда қочқинларни хотирлаш куни ўтказилмоқда

Бугун Рамаллоҳда Фаластин араблари Нақба кунини нишонламоқда.
Нақба (фожиа) куни шунингдек Фаластин қочқинларини хотирлаш куни сифатида ҳам маълум. У ҳар йили 15 май куни, Исроил давлатига асос солинган санадан бир кун кейин нишонланади.
Фаластин фаолларининг таъкидлашича, 1948 йилнинг 14 май куни Исроилнинг ташкил топиши 700 минг арабнинг ўз юртини тарк этишига олиб келган. Шунингдек, олти марта бўлиб ўтган Араб-Исроил урушлари ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган. 15 май куни Фаластин халқи мана шу қайғули воқеаларни ёдга олади.

Top