Жаҳон | 14:09 / 15.05.2015
2079
1 дақиқада ўқилади

Ироқда қўпорувчилик натижасида 10 нафар полициячи ҳалок бўлди

Ироқда содир этилган қўпорувчилик ҳаракати 10 нафар полициячининг ҳаётини олиб кетди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот органларининг яна 7 нафар ходими жароҳатланган.
Анбар вилоят кенгаши аъзоси Атал ал-Фахдавнинг сўзларига қараганда, ар-Рамади шаҳрида ИШИД жангарилари билан тўқнашувлар ҳанузгача давом этмоқда.