Жамият | 13:50 / 16.05.2015
2489
1 дақиқада ўқилади

Испанияда корридадан қочган буқа 11 кишини сузиб жароҳатлади

Испаниянинг Талавера-де-ла-Рейна шаҳрида корридадан қочиб кетган буқа одамларга ҳужум қилиб, 11 кишини сузиб жароҳатлади. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, жароҳатланганларнинг 2 нафари оғир аҳволдалиги айтилмоқда. Жабрланганларнинг 4 нафари эса шифохонадан чиққан.
Айни вақтда буқа ушланиб, томоша майдонига қайтарилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш