12:05 / 16.05.2015
1938

Ўзбекистон вакиллари Шанхайда халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этишди

Шанхайда “Ипак йўли” мавзусида “World Travel Fair-2015” XII халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 50 мамлакатидан 570дан ортиқ хорижий сайёҳлик операторлари билан бир қаторда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон номидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда “Aspan Tour” сайёҳлик компанияси иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ва юртимизда ушбу соҳада мавжуд имкониятлар акс этган тақдимот намойиш қилинди. 

Ўзбекистон ўзининг бетакрор тарихий обидалари, юксак маънавий мероси ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз сингари ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган улуғвор шаҳарлари билан дунёга машҳур эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Тақдимот чоғида ўзбек миллий таомлари, ширинликлари ва қуруқ мевалари тортиқ қилинди ҳамда тарихий ёдгорликлар ва қадимий шаҳарлар акс этган фото ва видео материаллар меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Top