08:41 / 16.05.2015
7182

Жохар Царнаев ўлим жазосига ҳукм қилинди

2013 йилда Бостон марафонида содир этилган портлашлар бўйича асосий гумондор шахс ҳисобланган Жохар Царнаев ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Boston Globe нашри хабар бермоқда.

Бундай қарорни суднинг барча 12 нафар ҳукм чиқарувчи аъзоси бир овоздан қабул қилди. Ҳукм чиқарувчилар ҳайъати ҳукмни муҳокама қилишни 14 май кунида бошлаган эди.

Царнаев иши судда кўрилишининг иккинчи босқичи 21 апрелда бошланган. Царнаев унга қўйилган айбловнинг 30 банди бўйича айбдор деб топилган, улардан 17тасида ўлим жазоси берилиши назар тутилган. Айблов томони ака-ука Царнаев тил бириктирган ҳолда ҳаракат қилган, деб тан олинишини сўрамоқда.

Аввалроқ Жохар Царнаевнинг адвокати ҳукм чиқарувчилардан Царнаевнинг ҳаётини сақлаб қолишларини сўраган эди.

Top