17:34 / 17.05.2015
1971

Ар-Риёдда Ямандаги можарони тартибга солиш бўйича анжуман бошланди

17 майда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Ямандаги можарони тартибга солиш бўйича анжуман ўз ишини бошлади. Анжуманда Яман сиёсий кучлари ва халқаро ташкилотларнинг 400 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.

Аввалроқ анжуманнинг ўтказилиши бўйича Саудия Арабистони ташаббус билдирган эди. Анжуманнинг очилишидан олдин анжуман ташкилотчиларидан бири Ёсин Макавий “бу суҳбатлар анжумани эмас, балки қарорлар қабул қилиш анжумани” деб изоҳ бериб ўтди. Анжуманнинг кун тартибига Яманда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, қонунийликнинг амал қилиниши ҳамда ҳокимиятни Яман президенти Абд Раббо Мансур Ходий бошчилигидаги унинг қонуний вакилларига қайтариш масалалари қўйилган. “Ансор Аллоҳ” шиа ҳаракати вакиллари (хусийчилар) анжуманда иштирок этмаяптилар. Шу билан бирга, анжуманда Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳ партияси – “Бутунхалқ конгресси” вакиллари иштирок этмоқда.

Top