09:57 / 17.05.2015
8961

Бразилиялик 51 ёшли аёл йигирма биринчи фарзандини дунёга келтирди

Бразилия фуқароси бўлган аёл 51 ёшида ўзининг йигирма биринчи фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда G1 портали хабар берган.
Шифокорлар унинг бу қарорига эътироз билдиришган, аёлнинг ҳомиладорлик даврида қон босими жойида бўлмаган. Лекин барча хавотирлар йўққа чиқди ва соғлом ўғил чақалоқ туғилди.


Айни вақтда она ва бола ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Чақалоқнинг вазни 3 килограммдан кўпроқ, бўйи эса 46,5 сантиметрни ташкил этмоқда.
Маълум бўлишича, бу аёл ўзининг биринчи фарзандини 13 ёшида дунёга келтирган.

Top