16:22 / 17.05.2015
2680

ЦСКА "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Россия чемпионати 28-турининг марказий учрашувида ЦСКА сафарда "Спартак" устидан йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Голларни Роман Еременко, Зоран Тошич ҳамда Ахмед Муса киритди. Шунингдек, яна бир голни "Спартак" ҳимоячиси Сердар Таски томонидан ўз дарвозасига киритди. 

Россия. Премьер-лига. 28-тур
"Спартак" (Москва) — ЦСКА (Москва) — 0:4
Голлар: Таски, 11 (0:1 АГ); Еременко, 22 (0:2); Тошич, 30 (0:3); Муса, 63 (0:4).
Огоҳлантиришлар: Эберт, 21; Брызгалов, 51 — Миланов, 90+1.

Шунингдек, бугун "Зенит" жамоаси ҳам сафарда "УФА"га қарши майдонга тушади. Мусобақада пешқадамлик қилаётган "Зенит" бугунги учрашувда 1 очко ишлаб олса ҳам, муддатдан олдин чемпионликни қўлга киритади. 

Top